Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига етиб келгач, Миллат саройида Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал суръат билан ривожланиб, тобора мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Ўзаро сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли стратегик шериклик тамойиллари амалда рўёбга чиқарилаётгани қайд этилди.

Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, қўшма кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурлари илгари сурилмоқда. Ҳудудлар даражасида фаол мулоқот йўлга қўйилган. Учрашувда қардош мамлакатларимиз ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентига ОҲИЧК саммити доирасидаги тадбирлар муваффақиятли ўтишини тилади.

https://president.uz/uploads/normal/8da612e2-eed0-db16-4e0f-88f20fe067a0.jpg

https://president.uz/uploads/6dfc401e-3eb4-0e77-ae2b-5b014bcdda6d.jpg

https://president.uz/uploads/67db3443-5243-c148-878e-60fcab88453d.jpg

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас