“Ўзбекистонда ҳам блоггерлар куни нишонланади” – Комил Алламжонов

Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги директори Комил Алламжонов 14 июнь Халқаро блогерлар куни муносабати билан бир гуруҳ журналист ва блогерлар билан учрашиб, уларни байрам билан табриклади.

Ҳар йили 14 июнь Халқаро блогерлар куни сифатида нишонланади. Бу санани байрам қилиш ғояси 2004 йилда туғилган. Ўшанда дунёнинг 40 давлатидан 500 блогер бирлашиб, бутунжаҳон тармоқ блогерлари ўртасидаги дўстона алоқалар рамзи сифатида шу кунни белгилашга ва нишонлашга қарор қилишган.

Бугундан бошлаб биз ҳам бу кунни нишонлаймиз. Шу муносабат билан бугун фаол журналистлар ва блогерларни чақирдик. Норасмий, “галстуксиз”, юзма-юз мулоқот давомида соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди. Фуқаролар ва жамият муаммоларига бефарқ бўлмаган мамлакатимиздаги барча фаол блогерларни Халқаро блогерлар куни билан чин юракдан табриклайман!, дея ёзади Комил Алламжонов.

Аввалроқ Комил Алламжонов блогернинг телефонини олиб қўйган солиқчиларни танқид қилган эди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас