Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев Worldnews.uz ахборот агентлигига хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, Ботирбек Исабеков Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Ботирбек Исабеков айни пайтга қадар Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари, “Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тасарруфидаги хўжалик ҳисобидаги тиббий кўрик бўлими” ДУК директори, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг умумий ишлари бўйича ўринбосари каби масъул лавозимларда фаолият юритган.

http://worldnews.uz/uploads/news/vazirliklar/ssv/foto_isabekov_b.jpg

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас