ЎФА ва Эрматов қилиши керак бўлган ишлар руйхати: Топ-10!

Кеча, Ўзбекистон футбол ассоциациясида раҳбарият ўзгарди. Ўзбек футболини 640 кун бошқарган Умид Аҳмаджонов ўрнига таниқли ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ЎФАда биринчи вице-президент лавозимида иш бошлади. ИИВ вазири ўринбосари Муҳиддин Жўраев вақтинча вазифани бажарувчи сифатида сайлани.

ЎФА президенти Ачилбой Раматовнинг таклифига асосан, амалдаги бош котиб Сардор Раҳматуллаев ўрнига Аваз Максумов Ижроия қўмитаси томонидан тайинланди. ЎФА Ижроия қўмитаси қарорига асосан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси жорий йилнинг 15 июлига белгиланди ҳамда конференция кун тартибини шакллантириш Аваз Максумовга юкланди.

Ўзбек футболига яқиндан таниш бўлган журналист Нодирхўжа Йўлдашев ЎФА қилиши керак бўлган ишлар топ-10лигини тузиб чиқди. Унга кўра, ЎФА биринчи навбатда миллий терма жамоага эътиборни кўтариши керак. Шунингдек, С лицензиясини бериш тартибини кўриб чиқиш, ЎФА қарамоғидаги барча терма жамоаларни битта бренддан кийинтириш шулар жумласидан.

  1. Ўзбекистон миллий терма жамоасига булган эътиборни кутариш.
  2. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини камида иккита хориж йиғинига юбориш ва сентябрь ойидаги саралаш уйинига имкон кадар тайерлаш. Худди шундай тадбир ёшлар терма жамоаси билан ҳам.
  3. С лицензиясини бериш тартибини кўриб чиқиш. ЎФАнинг янгилиги туфайли БЎСМларда шундоқ ҳам кичик маошга ишлаётган мураббийлар, лицензияси йуқлиги учун ишни давом эттира олмай бўшаб кетяпти.
  4. Чиғатой базаси майдонини Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига бериш ва у ерга Тошкент шаҳар футбол федерациясини кўчиришда амалий ёрдам кўрсатиб. Майдондан фойдаланиш ҳуқуқини бериш, шунда бечора федерация майдон қидириб юрмайди.
  5. ЎФА қарамоғидаги барча терма жамоаларни битта бренддан кийинтириш. Ҳозир ҳамма ADIDAS, JAKO, PRESJOG кийиб юрибди.
  6. Барча бўлимларга камида 5 йил футболда ишлаган одамларни раҳбар қилиш, янгилар ишни шогирдликдан бошласин.
  7. 7. Вилоят федерацияларига жон бериш, пул билан таъминлаш. Талабга жавоб бермайдиганлар билан чиройли хайрлашиш.
  8. Ҳар бир вилоятга футбол ўйнаган скаутларни тайинлаш, истеъдодлар картотекасини ривожлантириш.
  9. Болалар ва усмирлар уртасида тухтаб колган мусобакаларни жонлантириб юбориш ва механизм ишлаб чикиш.
  10. Футзални қайта шакллантириш. Камида 10 кишидан иборат бўлим очиш ёки ассоциацияни қайта тиклаш.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас